Бугундан олий таълимдан кейинги таълим (докторантура) учун ҳужжат топшириш бошланди
2023-09-15 19:40:00 / Вазирлик янгиликлари

стажёр-тадқиқотчилик — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тегишли ихтисослик бўйича илмий ва илмий-ижодий изланишларни олиб бориш ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун изланувчини тайёрлаш шакли;
таянч докторантура — фалсафа доктори (Doctor of Philosoph) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;
докторантура — фан доктори (Doctor of Philosoph) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;
мустақил изланувчилик — фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли.
Ҳужжат топшириш вақтида туғиладиган саволларга t.me/phdтечнисаладминс махсус телеграмм гуруҳи орқали жавоб олиш мумкин.
