ФарДУ ректори Венгрияда “фан доктори” бўлди
2023-09-06 11:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Хусусан, жорий йилнинг 4 сентябрь куни Венгриянинг Қишлоқ хўжалиги ва ҳаётий фанлар университетида Венгрия Маданият ва инновация вазири Жанос Ссак, ушбу университет президенти Сáндор Ссáнйи, шунингдек, бир қатор юқори ташкилотлар вакиллари иштирокида янги ўқув йилининг халқаро тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Қувонарлиси шуки, айни кунларда Венгрияда бўлиб турган ректор Баҳодиржон Шермуҳаммадов бошчилигидаги Фарғона давлат университети делегацияси ҳам ушбу маросимда қатнашдилар.
Форум доирасида венгер-ўзбек халқаро алоқаларини мустаҳкамлаш, олий таълим тизимидаги алоқалар, хусусан, Фарғона давлат университети ва МАТE ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги улкан хизматлари учун университет ректори, педагогика фанлари доктори профессор – Баҳодиржон Шермуҳаммадовга Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлари университети Сенати томонидан “фахрий доктор” унвони берилди.
Маълумот учун, жорий йилнинг август ойида Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети ректори Др. Чаба Дюритсага ФарДУнинг "фахрий доктори" унвони берилган.
Венгрия - Гöдöлло, 2023 йил
