“III Халқаро инклюзив ижодий ўйинлар” фестивали 16 та давлат ёшларини бирлаштирди
2023-09-12 15:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Фестивалда ўзбек ёшлари томонидан “Ўзбек миллий урф одатлари” номли спектакль намойиш этилди. Шунингдек, Ўзбек миллий либослари модалар кўргазмаси, миллий рақслар намойиши иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Тадбир давомида имо-ишоралар билан қўшиқ куйлаш йўналишида Олег Ошипков Филип Киркоровнинг “Немного жаль” ашуласини ижро этиб, гран при мукофотига, Камила Якубжанова эса Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Ҳеч кимга бермаймиз сени Ўзбекистон” номли ашуласини куйлаб, фахрли ИИИ ўринга сазовор бўлди. Иккала чиқиш ҳам барчада ўзгача таассурот қолдирди.
Бундан ташқари, расмлар кўргазмаси йўналиши бўйича 16 та давлат жамоалари орасидан ўзбекистонликлар фахрли учинчи ўринни эгаллаб, лауриат соҳиби бўлишди. Мамлакатимиз ёшларининг тадбирдаги чиқишлари бошқа давлат жамоаларининг алоҳида таҳсинига сазовор бўлиб, юртимиз маданияти, урф-одатларига бўлган қизиқишларини янада орттирди.






