Вазир ўринбосари Самарқандда BTEC халқаро таʻлим дастурларини амалга ошириш учун тайёргарлик ишлари билан танишди
2024-10-11 10:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Самарқанд шаҳар касб-ҳунар мактабида 773 нафар ўқувчилар 7 та касб бўйича ўқитилмоқда. Мазкур таълим муассасасида дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган бўлиб "ДАКА-ИНТЕХ" МЧЖ билан ҳамкорликда 52 нафар ўқувчилар тикувчилик касби бўйича ҳам ўқиб ҳам ишламоқдалар.
Ташриф давомида Буюк Британиянинг "Пеарсон" компанияси билан ҳамкорликда BTEC халқаро таʻлим дастурларини амалга ошириш учун тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишилди ҳамда халқаро таълим дастурлари бўйича ўқитувчиларни ўқитиш, ўқувчилар ўртасида касбга йўналтириш ишларини олиб бориш, ўқув режа ва дастурларни янгилаш борасидаги режалар юзасидан таклифлар билдирилди.
Шу билан бирга ўқувчилар амалиётларини ташкил этишда ҳамкорлик ўрнатилган "АФРОСИЁБ JEANS" МЧж, "САМАРҚАНД SUV TAʻMINOTI" МЧж, "САМАРҚАНД EUROASIA TEXTILE" МЧж, "АМИЛЯ GERAN" каби иш берувчи ташкилотлар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Маълумот учун: BTEC халқаро таʻлим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларнинг малакалари дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатларда тан олинади ва битирувчилар 200 дар ортиқ олий таълим муассасаларида таълимни кейинги босқичини давом эттириш имкониятига эга бўладилар.
Самарқанд транспорт техникуми ўқув устахоналарида ёшларга зарур касбий кўникмаларни бериш учун амалга оширилаётган ишлар ҳамда назарий таълим билан биргаликда амалий таълимнинг сифатини ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди. Транспорт соҳаси устувор йўналишлардан бири эканлиги қайд этилиб, соҳа бўйича янги мутахассисликларни очиш ва меҳнат бозорига малакали кадрларни тайёрлаш имкониятлари муҳокама қилинди ҳамда келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Мазкур техникумда 220 нафар ўқувчилар 5 та мутахассислик бўйича тайёрланмоқда. Техникумда "Самарқанд Авто ЗАЗ" МЧж ва "Мухтор Нур транс сервис" МЧж билан ҳамкорликда 43 нафар ўқувчилар ҳам ишлаб ҳам ўқиш имкониятини берувчи дуал таʻлим шаклида ўқитиш жараёни билан танишилиб ёшлар билан мулоқот қилинди.
Шу билан бирга Тошкент давлат транспорт университети билан ўзаро ҳамкорлик ҳамда таълим дастурларининг интеграциясини таъминлаш бўйича келгусидаги режалар муҳокама қилинди.



