Xорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун 30 та давлат гранти ажратилди.
2024-10-07 10:10:00 / Вазирлик янгиликлари

Ватандошлар учун давлат грантларига ўтказиладиган танловларда иштирок этиш учун талабгорларга қуйидаги талаблар белгиланади:
а)шахсини тасдиқловчи хужжатлар асосида ўзи ёки ота-онаси ёхуд бобомомоси;
этник, тил ва маданий-тарихий нуқтаи назардан ўзини ўзбек ёки қорақалпоқ сифатида идентификация қилган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши;
Ўзбекистон ҳудудида туғилиб, истиқомат қилган, бироқ, ҳозирда хорижда доимий истиқомат қилаётган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши;
б) хорижий фуқаро сифатида Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган рўйхатдаги бакалавриат таълим йўналишларидан бирига абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиб, суҳбат натижаларига кўра талабаликка тавсия этилган бўлиши;
в) 30 ёшга тўлмаган бўлиши;
г) ўзбек тилини билиши лозим.
ватандошлар учун тақдим этиладиган давлат грантларига талабгорлардан тегишли олий таълим муассасалар томонидан 2024 йил 20 октябр кунига қадар аризалар қабул қилинади.
Махсус танловлар талабгорлар томонидан танланган бакалавриат таълим йўналишига кириш фанларидан ўтказилади. Бунда фанлар мажмуасига кўра:
а) кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон мавжуд бакалавриат та‘лим йўналишлари учун танланган олий таълим муассасаси томонидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади;
натижалари олий таълим муассасалари томонидан тақдим этилган талабгорлар учун Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тест синовлари ўтказилади;
б) кириш имтиҳонлари тест шаклидаги бакалавриат таълим йўналишлари учун Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тест синовлари ўтказилади.
Махсус танловлар натижаларига кўра баллар кетма-кетлиги бўйича энг юқори натижа қайд этган талабгорлар танлов йўналишлари кесимидаги ўринларга мувофиқ давлат гранти совриндори ҳисобланади.
Ўзбек тили ва адабиёти, тарих, маданият, санъат ва ҳунармандчилик йўналишлари мавжуд олийгоҳларни қуйидаги ҳавола орқали кўриш мумкин.
Ўзбек тили ва адабиёти, тарих, маданият, санъат ва ҳунармандчилик йўналишлари мавжуд олийгоҳлар рўйхати
|
1. Бухоро давлат педагогика институти |
|
2. Бухоро давлат университети |
|
3. Чирчиқ давлат педагогика университети |
|
4. Денов тадбиркорлик ва педагогика институти |
|
5. Фарғона давлат университети |
|
6. Гулистон давлат педагогика институти |
|
7. Гулистон давлат университети |
|
8. Жиззах давлат педагогика университети |
|
9. Миллий рассомлик ва дизайн институти |
|
10. Наманган давлат педагогика институти |
|
11. Наманган давлат университети |
|
12. Навоий давлат педагогика институти |
|
13. Нукус давлат педагогика институти |
|
14. Ўзбек миллий мусиқа санъати институти |
|
15. Ўзбекистон давлат консерваторияси |
|
16. Ўзбекистон давлат консерваторияси Нукус филиали |
|
17. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти |
|
18. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали |
|
19. Ўзбекистон Миллий университети |
|
20. Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти |
|
21. Қарши давлат университети |
|
22. Қўқон давлат педагогика институти |
|
23. Қорақалпоқ давлат университети |
|
24. Самарқанд давлат чет тиллар институти |
|
25. Самарқанд давлат университети |
|
26. Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиали |
|
27. Самарқанд давлат университети Ургут филиали |
|
28. Шаҳрисабз давлат педагогика институти |
|
29. Термиз давлат педагогика институти |
|
30. Термиз давлат университети |
|
31. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети |
|
32. Тошкент давлат педагогика университети |
|
33. Урганч давлат педагогика институти |
|
34. Урганч давлат университети |
