3 октябр куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов БМТнинг Савдо ва тараққиёт конференцияси (УНCТАД) Бош котиби Ребека Гринспан билан учрашув ўтказди.
2024-10-03 21:25:00 / Вазирлик янгиликлари
Учрашув давомида томонлар ўртасидаги мавжуд ҳамкорлик ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, 2023-2026 йилларда "Барқарор ривожланиш учун илм-фан, технология ва инновацион парклар" лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ва Хитой технопарклари ўртасида тажриба алмашинуви, кадрлар малакасини ошириш ва қўшма ўқув дастурларини ташкил қилиш бўйича ҳамкорлик келишуви эришилгани таъкидланди.
Шу билан бирга, жорий йилнинг 14-16 ноябрь кунлари инновацион ғоялар ҳафталиги "ИнноWеэк.уз-2024" доирасида UNCTAD Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси билан ҳамкорликда семинар тренингларни ташкил этиш кўзда тутилгани қайд этилди.
Учрашув якунида томонлар келгусидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришдилар. Жумладан, UNCTAD ва Ўзбекистон технопарклари ўртасида стартапларни қўллаб-қувватлаш, кадрлар малакасини ошириш ва инновация соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олинди.