Профессионал таълимда дуал таълимни ривожлантириш ва таълим сифатини таъминлаш бўйича Германия инвестицияси ва грант лойиҳаларини жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди
2024-09-25 21:30:00 / Вазирлик янгиликлари
Бугун Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш федерал вазирлигининг халқаро масалалар бўйича референти Каролина Пробст, Германиянинг KfW тараққиёт банки минтақавий директори Андреас Шнайдер ҳамда Германия халқаро ҳамкорик жамиятининг минтақавий директори Ёахим Фриц билан учрашди.
Учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 24 сентябр куни илгари сурилган профессионал таълимда халқаро таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш, дуал таълимни ривожлантириш ва таълим сифатини таъминлаш масалалари Германия Федератив Республикаси вакиллари томонидан қўллаб қувватланди.
Шунингдек, профессионал таълимда мазкур йўналишлар бўйича ҳамкорликни кучайтириш, инвестиция киритиш, грант лойиҳаларни жалб қилиш бўйича келишиб олинди.
Хусусан, KfW тараққиёт банки томонидан соҳани ривожлантиришга қаратилган имтиёзли кредитлар ва грант маблағлари ажратиш таклифи билдирди. Бундан ташқари, профессионал таълимда немис стандартларини жорий этиш таклифи берилди.