Туризм фидойилари тақдирланди
2024-09-25 11:30:00 / Вазирлик янгиликлари
Вазир Азиз Абдуҳакимов кўкрак нишонини ўз эгаларига топширди. Тақдирланганлар ичида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда олий таълим муассасаларининг масъул раҳбарлари ҳам бўлиб, уларнинг ҳудудларда туризм салоҳиятини ошириш ва ушбу соҳада малакали кадрлар тайёрлашдаги самарали фаолиятлари эътироф этилди. Улар билан танишинг:
Азамат Эшбеков – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ҳудудий бўлинмалар билан ишлаш бошқармаси бош мутахассиси
Уйғун Ғафуров – Ўзбекистон халқаро Ислом академияси ректори
Илхом Маматкулов – Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ректори
Абдулазиз Гуламов – Тошкент давлат транспорт университети проректори
Акбар Бабабеков – Ўзбекистон Миллий университети Антропология ва этнология кафедраси мудири
Дилшодбек Рустамов – Андижон давлат чет тиллар институти ректори, Инглиз тили адабиёти кафедраси профессори
Аброр Жураев – Бухоро давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори
Шаҳноза Шомуродова – Чирчиқ давлат педагогика университети умумий касбий ва ихтисослик фанлари кафедраси мудири
Дурбек Сайфуллаев – Тошкент давлат шарқшунослик университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори
Нозима Зуфарова – Тошкент давлат иқтисодиёт университети туризм факультети декани
Алишер Эштаев – Тошкент давлат иқтисодиёт университети туризм ва меҳмонхона бизнеси кафедраси мудири
Гафурджан Захидов – Қўқон университети директори
Маълумот ўрнида, "Туризм фидойиси" кўкрак нишони Президентнинг 2019 йил 13 августдаги "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 5781-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарори билан таъсис этилган.