Биринчи Ўзбекистон-Италия таълим форуми бошланди
2024-09-24 10:05:00 / Вазирлик янгиликлари
Айни пайтда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида ўтказилаётган форумга ташриф буюрган меҳмонлар учун университет бўйлаб тур ташкил этилди.

Меҳмонларга университетнинг 130 мингдан ортиқ адабиётга эга Ахборот-ресурс маркази, кимё лабораториялари, спорт комплекси, маъруза заллари, Мехатроника маркази фаолияти таништирилди.
Муассасанинг махсус лаборатория ва технопаркида ёш тадқиқотчилар томонидан олиб борилаётган тадқиқот ишлари ва стартап ишланмалар тақдимот қилинди. Меҳмонларга бир вақтнинг ўзида 250 нафар талабага хизмат кўрсатадиган Ахборот-ресурс марказида 6 тилдаги адабиётлар мавжудлиги катта таассурот уйғотди.
Уларга муассасанинг ривожланиш стратегияси, хусусан, энергиятежамкор қуёш панелларини ўрнатиш борасидаги ишлар, спин-офф компаниялари фаолияти, университет таълим йўналишлари, халқаро ҳамкорликка оид амалга оширилган ишлар кўрсатилди.









