Асосий контентга ўтиш

GWP Solutions компанияси билан касбий таълим соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

2024-09-19 21:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Жорий йилнинг 19 сентябр олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов АҚШнинг GWP Solutions компанияси бош менежери, профессор Джон Пайл ва "Wебстер university" ижрочи директори Расул Рахмоновни қабул қилди.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси учун касб-ҳунарга ўқитиш маркази моделини амалга ошириш бўйича комплекс стратегияни ишлаб чиқиш масаласини муҳокама қилишди. 

Учрашувда ёшларнинг олий таълимга кирмасдан касбий таълимга тайёрлаш бўйича фикр алмашилди. Бунда ҳар бир вилоят имкониятларидан келиб чиқиб минтақавий тренингларни ривожлантириш ҳамда кадрларни тайёрлаш масаласига диққат қаратилди. 

Вазир Қ.Шарипов касбий таълим масаласи мамлакатимиз учун долзарб масала эканлигини алоҳида қайд этиб, "Wебстер university" билан амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳа учун Қорақалпоғистон Республикасида касб-ҳунарга ўқитиш марказининг пилот лойиҳасини амалга ошириш таклифини илгари сурди.
Профессор Джон Пайл ўз ўрнида ушбу таклифни қўллаб-қувватлади ҳамда томонлар пилот лойиҳа дастурини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

352

Охирги янгиланиш: 2024-09-19 21:09:07