Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Миср элчисини қабул қилди
2024-09-19 14:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Миср элчиси Амира Фахмини қабул қилди.

Элчи хоним унинг илк элчилик фаолияти айнан Ўзбекистондан бошланганини қайд этиб, мамлакатимиз ва халқимизга бўлган ўзгача муносабатини билдириб ўтди. Ва бундан кейин ЮНЕСКО да бошлаётган фаолиятида ҳам мамлакатимиз ривожига ҳисса қўшадиган ҳар қандай ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Вазир бу юксак баҳо учун миннатдорлик билдирар экан, элчи хонимга кейинги фаолиятига муваффақият тилади ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Миср билан бундан кейин ҳам алоқаларни кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.
Амира Фахми 2020 йил декабридан буён Мисрнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.




