Олий ва профессионал таълим соҳасида кореялик мутахассислар Ўзбекистонга жалб қилинади
2024-09-18 17:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Вон До Ённи қабул қилди.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналиши бўлган олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболларини муҳокама қилди.
Бугунги кунда республикамизнинг олтита олий ўқув юртлари Корея Республикасининг саккизта олий ўқув юртлари билан 9 та қўшма таълим дастурлари ташкил этилган бўлиб, улар доирасида 134 нафар талаба таҳсил олмоқда. Бу йўналишда ишларни янада кучайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Олий ва профессионал таълим соҳасида кореялик мутахассисларни жалб қилган ҳолда қўшма дастурларни кенгайтириш масаласига ҳам тўхталди.






