Ангола билан олий таълим ва илм-фан соҳасидаги фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди
2024-09-16 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари
16-сентябрь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев дипломатик миссиясини яқинда бошлаган Ангола Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Аугушту да Силва Куня билан учрашув ўтказди.

Ш.Далиев сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатда олий таълимни ривожлантириш йўлидаги изчил ислоҳотлар олиб борилаётганини таъкидлаб, бугунги кунда, айниқса, муҳандислик таълимини ривожлантириш бўйича илдам қадамлар ҳақида тўхталди. Томонлар ушбу йўналишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирдилар.
Мулоқот давомида томонлар икки давлатнинг олий ҳамда профессионал таълим, илм-фан ва инновациялар соҳаларидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ишларни муҳокама қилдилар.



