«Конфуций номидаги Ўзбек-Хитой институти»нинг янги биноси очилди
2024-09-10 11:05:00 / Вазирлик янгиликлари

Бугунги кунда дунёнинг 150 дан зиёд давлатида 500 дан ортиқ Конфуций институтлари фаолият юритиб келмоқда. Мазкур институтларнинг асосий мақсади хорижий давлат вакилларига хитой тилини ўқитиш ва Хитой маданиятини таништиришга қаратилган.
Вазир янги бино фойдаланишга топширилгани билан муассаса жамоасини самимий қутлаб, институт ҳозирги глобаллашув даврида хитой тилини мукаммал ўзлаштирган кадрларни етиштириб чиқарувчи агрегатор сифатида давлатларо стратегик муносабатларни ривожлатириувчи ва маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамловчи кўприк вазифасини ўтаб келаётганини алоҳида қайд этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар институт фаолиятидаги ютуқлар, академик жамоаси ҳақида илиқ фиклар билдиришиб, келгусидаги режалари билан ўртоқлашдилар. Мазкур институт хорижий мамлакатлар ишида энг биринчи таъсис этилган Конфуций институти ҳисобланади. 2006–2024 йиллар давомида унда 10 000 дан зиёд ўқувчи хитой тилидан таҳсил олиб, ўз фаолиятларида қўллаб келмоқдалар. Конфуций институтлари таълим грантлари ҳамда ХХРнинг давлат грантлари асосида 3000 дан зиёд ўзбекистонлик ёшлар ХХРнинг етакчи ОТМларида ярим йиллик, бир йиллик, бакалавриатура, магистратура ва докторонтура босқичларида таълим олдилар.
20 йиллик фаолияти давомида ТДШУ ҳузуридаги «Конфуций номидаги Ўзбек-Хитой институти» 2008, 2014, 2016 йилларда «Дунёнинг энг биринчи Конфуций институти», «Энг илғор Конфуций институти» номинацияларида ғолиб топилган. Ҳозирда муассасада 8 нафар хитойлик ўқитувчи ва 8 нафар маҳаллий ўқитувчи хитой тилидан сабоқ бериб келмоқда.






