Афғон аёлларини Ўзбекистоннинг тиббиёт олийгоҳларида ўқитиш бўйича меморандум имзоланди
2024-09-09 14:05:00 / Вазирлик янгиликлари

Ўқув дастурлари Ўзбекистондаги тажрибали тиббиёт мутахассислари томонидан олиб борилиб, аёлларнинг касбий кўникмаларини оширишга хизмат қилиш билан бирга уларнинг ўз ватанидаги тиббиёт соҳасига қўшаётган ҳиссасини кучайтиришга ҳам катта таъсир кўрсатади.
Мазкур меморандумнинг имзоланиши икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиб, халқаро таълим ва тиббиёт соҳасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлайди. Бу ташаббус Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги муҳим ўрнини яна бир бор намоён этади. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳукумати ўзининг дўстона сиёсати билан қўшни мамлакатларга кўмак бериш орқали минтақада таълим тизимини ривожлантиришга ва иқтидорли мутахассислар тайёрлашга катта эътибор қаратмоқда.
Мазкур келишув нафақат Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлайди, балки Афғонистондаги аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ва келажакда ўзига ишонадиган тиббиёт мутахассислари етишиб чиқишига замин яратади.




