Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Отабек Маҳкамов Тошкент давлат техника университети ва Миллий технологик тадқиқотлар университети "МИСИС"нинг Олмалиқ филиалларида бўлиб, янги 2024/2025-ўқув йилига тайёргарлик борасида амалга оширилаётга
2024-09-09 08:50:00 / Вазирлик янгиликлари
Дастлаб, Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали таркибида фаолият юритаётган, тоғ-конь саноатига ихтисослашган ва бу соҳада янги авлод муҳандисларини тайёрлашга йўналтирилган Муҳандислик мактабида яратилган шароитлар ўрганилди.

Вазир ўринбосари филиалдаги лаборатория хоналарини ҳам кўздан кечириб, профессор-ўқитувчилар билан суҳбатда бўлди. Мулоқот давомида лабораторияда талаба ва магистрантларни илмий тадқиқот ишларига йўналтириш, амалиётга татбиқ қилинаётган илмий натижалар хусусида фикр алмашдилар, лабораториядан фойдаланган ҳолда тижоратлаштириш имкониятларини яратиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Шундан сўнг, Миллий технологик тадқиқотлар университети "МИСИС"нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалида янги ўқув йили бошланиши арафасида талабалар учун яратилган шароит бориб ўрганилди. У ерда ўқув ва лаборатория хоналари кўздан кечирилиб, филилал раҳбарияти ҳамда профессор-ўқитувчилар билан учрашув ўтказилди.



