Вазир Нукус давлат педагогика институтида раҳбар ходимлар ва профессор-ўқитувчилар билан учрашди
2024-09-07 16:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Бугун, 7 сентябр куни Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида бўлиб, муассаса раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилар билан учрашди.

Очиқ мулоқотда мамлакатимизда олий таълимга қаратилаётган эътибор, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижалари борасида фикр алмашилди, шунингдек, янги ўқув йилига тайёргарликнинг якуний босқичи, илмий-педагогик йўналишда амалга ошириладиган ишлар кенг муҳокама қилинди.
Вазир профессор-ўқитувчиларнинг илмий тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш, уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш, илмий-инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича таклифларини тинглади.
Учрашув сўнгида янги ўқув йили давомида соҳада самарадорликни ошириш бўйича амалга ошириладиган ишлар белгилаб олиниб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.



