Бугундан касб-ҳунар мактаблари, академик лицейлар ва техникумларнинг 2-курс ўқувчилари учун ўқув жараёнлари бошланди
2024-09-04 11:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Шунингдек, тадбирда иш берувчилар, жумладан "Нурафшон Nur" МЧЖ, "Урбан Style" МЧЖ, "БЙД UZBEKISTAN" вакиллари қатнашди.
Вазир касб-ҳунар мактаби жамоаси ва 1-босқичга ўқишга қабул қилинганларни янги ўқув йили билан чин дилдан қутлаб, самимий тилакларини билдирди.
Бугун ривожланиб бораётган шиддатли замонда касб-ҳунар эгаллашнинг ўрни беқиёс. Ҳикматларда ҳар ким ҳунар зийнати билан безанмоғи кераклиги айтилади. Дарҳақиқат, ҳунарли киши ҳар қандай жойда эъзозланади, қадрланади. Фарзандларим, шунинг учун бор имкониятингизни ишга солиб бўлса-да малакали устозлардан замонавий таълим олиб, касб-ҳунар ўрганиб, уларни билимли мутахассис бўлишдек мақсад йўлида сарфланг, – деди вазир.
Сўнг таълим масканида ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллашлари учун яратилаётган зарур шароитлар ҳақида маълумот берилди.
Мактаб Белорусиянинг Могилёв давлат иқтисодиёт касб-ҳунар ва технология коллежи билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Мазкур ҳамкорлик доирасида 60 нафар ўқувчи замонавий технологиялар асосида ўқитилади.
Шунингдек, "БЙД UZBEKISTAN" заводи билан ҳамкорликда 2 та гуруҳда 60 нафар ўқувчи электрон мобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича касбга ўқитилмоқда ҳамда якунида имтиҳондан муваффақиятли ўтган ёшларимизга компанияда амалиёт ўташ, кейинчалик ишга жойлашиш имконияти яратилади.
Тадбирдан кейин касб-ҳунар мактабида ёшлар учун яратилган шароитлар, ўқув устахоналари ва амалиёт хоналари билан танишилди.
Маълумот учун, янги ўқув йилида Шайхонтоҳур касб-ҳунар мактабига 894 нафар (ўтган йилга нисбатан 33 фоизга кўп) ўқувчи қабул қилинган. Шунингдек, 244 нафар ёшлар дуал таълим тизимида ўқиш ва ишни бир вақтда олиб бормоқдалар.









