Байрамга муносиб туҳфа
2024-08-26 16:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Унда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов, қатор олий таълим муассасалари раҳбарлари, муассаса профессор-ўқитувчи ва талабалари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда йиғилганлар турар жойнинг мустақиллик байрами ва янги ўқув йили арафасида фойдаланишга топширилгани талабаларга катта туҳфа бўлганини қайд этишиб, бу талабалар учун зарур шароит яратишга доир амалий саъй-ҳаракатларнинг яна бир натижаси эканини таъкидладилар.
Ётоқхона талабаларнинг қулай яшаши ва таълим олиши учун зарур бўлган барча жиҳозлар билан таъминланган.
Жумладан, энди талабалар ягона ҳудудда кўплаб имкониятлардан фойдаланишлари мумкин: ўқув заллари, амфитеатр, кутубхона, спорт мажмуаси, инклюзив ва психологик кўмаклар, дам олиш майдончалари, тикиш ва бичиш учун мўлжалланган хоналар ва бошқалар.
Шунингдек, ҳудуддаги ноёб ижтимоий иқлим. Талабалар уйи ёшлар учун фаол ва фойдали ижтимоий ҳаётга эга. Талабалар у ердан чиқмасдан ҳафтада етти кун бўш вақтларини фойдали ўтказиш имкониятига эгалар.
Турар жойда 150 КВ кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатилган. Алоҳида иссиқлик энергияси билан таъминловчи қозонхоналар мавжуд.
Бу билан ётоқхонага эхтиёжманд университет талабаларининг 60 фоизини турар жой билан таъминлаш имкониятини берди.









