Олий таълим муассасалари талабалар турар жойларига пресс-тур ташкил этилди
2024-08-19 10:05:00 / Вазирлик янгиликлари

Пресс-тур давомида келаётган ўқув йили учун янги барпо этилган ва жорий йилда фойдаланишга топширилиши режа қилинган, шунингдек, қурилаётган талабалар турар жойлари билан танишилди.
Пресс-тур ўз ишини Талабалар шаҳарчасида «Талабалар турар жойлари ва ижара хонадонлари бўйича маълумотлар маркази» фаолиятини кўздан кечиришдан бошлади. Бу марказларда кўнгилли лидер ёшлар ҳамда тюторлар турар жойга муҳтож талабаларнинг ётоқхона ва ижара хонадонлари билан таъминланишини назорат қилиб, уларга амалий ёрдам бермоқдалар.
Кейинги манзил шаҳарчада жойлашган Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг янги қуриб, тез кунларда ишга тушириш тараддуди кўрилаётган ётоқхонаси бўлди. Унда журналист, блогер ва ОАВ вакиллари университетдаги қатор масалалар юзасидан суҳбат олиб боришди.
Сўнг пресс-тур қатнашчилари Тошкент давлат шарқшунослик, Тошкент давлат педагогика ҳамда Тошкент давлат аграр университетларида бўлиб, талабаларга яратилаётган қулайликлар ва шароитлар билан танишдилар.
Чирчиқ шаҳрига йўл олган пресс-тур қатнашчилари Чирчиқ давлат педагогика университетининг янги ўқув йилига тайёргарлик, ётоқхоналарда яратилган қулайликларни кўздан кечирдилар.









