Талабалар турар жойларига қабул қилишга кимлар имтиёзларга эга?
2024-08-19 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари

• «Меҳрибонлик уйлари» тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар;
• «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри», «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»да турадиган талабалар;
• I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар;
• бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари;
• халқаро фан олимпиадалари, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган республика фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган талабалар;
• «Йил талабаси» ва «Талабалар театр студиялари» кўрик-танловларининг республика босқичи ғолиби бўлган талабалар;
• олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган «Заковат» интеллектуал ўйинининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган талабалар;
• талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардори бўлган талабалар.
