Журналистлар, ОАВ вакиллари ва блогерлар диққатига!
2024-08-17 18:05:00 / Эълонлар
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан жорий йил 19-август куни (соат 09:30-14.00 гача) Тошкент шаҳри ва вилоятидаги қатор олий таълим муассасаларига пресс-тур ташкил этилмоқда.
Тур давомида Вазирлик ҳамда олий таълим муассасалари томонидан янги ўқув йилига тайёргарлик, жумладан талабаларни турар жой билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида ОАВ вакилларига батафсил маълумот берилиб, талабалар турар жойларида яратилган шароитлар билан таништирилади.
Пресс-тур соат 09:30 дан бошланади (дастур иловада).
Барчангизни таклиф қиламиз.
Манзил: Тошкент Шаҳар, Олмазор тумани, Университет кўчаси 7-уй
Мурожаат учун тел.:
+998935062459
