Республика бўйича нечта талабалар турар жойлари мавжуд?
2024-08-17 12:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Республика миқёсида 46 252 ўринли 86 та талабалар турар жойларини барпо этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. Улардан 31 882 ўринли 59 та давлат-хусусий шериклик асосида, 14 370 ўринли 27 таси олийгоҳларнинг тўлиқ ўз маблағлари доирасида барпо этилмоқда.
Айни пайтда 34 320 ўринли 67 та талабалар турар жойларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йил якунига қадар Давлат дастурида белгиланган талабалар турар жойлари қуриб фойдаланишга топширилади.
2020 йилда олий таълим муассасаларидаги ётоқхоналар қуввати 59 346 ўринга эга бўлиб, таъминланиш даражаси 28 фоизни ташкил этган;
2021 йилнинг ўзида ётоқхоналар қуввати 32 070 ўринга кўпайтирилиб, 91 416 ўринга етказилган ва таъминланиш даражаси 41 фоизга оширилган;
2022 йилда олий таълим муассасаларида 20 153 ётоқ ўрин яратилади ва таъминланиш даражаси 47 фоизга етказилди.
2023 йил якунига қадар давлат дастурида белгиланган 18 016 ётоқ ўринли талабалар турар жойлари қуриб фойдаланишга топширилди ва таъминланиш даражаси 54 фоизга етказилди.
2024 йилда олий таълим муассасаларининг ётоқхоналар қуввати 182 616 ўринга етказилиб, таъминланиш даражаси 68 фоиздан оширилади.

