Вазир Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан учрашди
2024-08-16 17:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Олий таъим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Антти Карттунен билан учрашди.
Учрашувда мамлакатимиз аҳолисининг 60 % ташкил этувчи ёшларнинг мамлакатимиз учун юқори потенсиали эътироф этилиб, ўзбек ёшларини Қирғизстон пойтахти Бишкек шаҳрида жойлашган ЕХҲТ академиясига жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди.
Томонлар университетлараро ҳамкорликлар, талабалар орасида қонун устуворлигини тарғиб қилиш, мамлакатимизда октябр ойида ўтказилдиган парламент сайловлари, ҳудудий муаммолар масалаларида ҳамкорликдаги ишлар ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди.
– ЕХҲТ Ўзбекистон ҳукуматини барча ташаббусларида қўллаб-қувватлашга тайёр, – деди Антти Карттунен.
Учрашув якунларига кўра томонлар биргаликдаги амалий ишларни давом эттиришга келишдилар.