Қўқонда туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш истиқболлари муҳокама қилинмоқда
2024-08-14 21:45:00 / Вазирлик янгиликлари

ллмий-амалий семинарда Ўзбекистондаги туризм йўналиши мавжуд 30 дан ортиқ олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари иштирок этмоқда.
Анжуманда сўзга чиққанлар 2024/2025-ўқув йили дастурларини ўқув йили якунигача туризм таълими дастурларини жаҳон университетлари рейтингида топ-100 таликка кирувчи нуфузли университетлар стандартлари асосида қайта ишлаб чиқиш, ушбу йўналиш бўйича дуал таълим шаклини жорий этиш, университетларнинг ўзида амалиёт базаларини ташкил этиш каби масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашишмоқда.
14-август куни семинар қатнашчилари Қўқон шаҳридаги “Қўқон” давлат музей-қўриқхонасига ҳамда “Жоме мажмуаси” (амалий санъат музейи) га ҳам саёҳат ташкил этилди. Меҳмонлар ушбу мажмуалардаги бетакрор меъморчилик услуби, қадимги Қўқон аҳолисининг турмуш тарзи, турли экспонатлар ва бошқа осори-атиқалар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.
илмий-амалий семинар 15-август куни ҳам ўз ишини давом эттириб, унда туризм соҳасида эришилган ютуқлар ва мавжуд камчиликларга эътибор қаратилиб, соҳани ривожлантириш бўйича илмий таклифлар муҳокама қилинади.
Маълумот ўрнида, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Қўқон университетидаги туризм мажмуаси билан танишиб, университетда туризм йўналиши мавжуд олий таълим муассасалари вакилларининг учрашувини ташкил этиш бўйича топшириқ берган эди.








