Талабалар диққатига!
2024-08-07 18:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Жорий йилнинг 1 августидан 15 августигача келиб тушган аризалар ўртасида дастлабки тақсимот ўтказилади. Унда қуйидаги тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар жойларига қабул қилинади:
"Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар;
"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри", "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"да турадиган талабалар;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар;
бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари;
халқаро фан олимпиадалари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган республика фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган талабалар;
"Йил талабаси" ва "Талабалар театр студиялари" кўрик-танловларининг республика босқичи ғолиби бўлган талабалар;
олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган "Заковат" интеллектуал ўйинининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган талабалар;
талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардори бўлган талабалар.
Шундан сўнг устуворликлар кетма-кетлиги асосида бошқаларга берилади. Кейинги якуний тақсимот 25 августда ўтказилиши кўзда тутилган.
Аризаларни my.gov.uz портали орқали юборишлари мумкин.
Талабаларни турар жой билан таъминлаш бўйича қўшимча маълумотларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 1006, 71-207-16-60- Ишонч телефон рақамлари, шунингдек, олий таълим муассасаларида ташкил этилган "Cалл-марказ" лар орқали билишингиз мумкин.
Маълумот учун, 2024/2025-ўқув йилида ОТМ 1-босқичига тавсия этилган абитуриентлар якуний натижа чиққандан сўнг ариза юборишлари мумкин бўлади. Улар учун ҳам жойлар белгиланган тартиб асосида ажратилади.
Эслатма: белгиланган тартибга кўра, бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида ўқиётган ҳамда ётоқхонага эҳтиёжи бор талабалар тўлиқ таъминланмасдан туриб, бошқа таълим шаклида ўқиётган талабаларни, шунингдек таълимнинг магистратура ва докторантура босқичида ўқиётган талабаларни турар жойга жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
