“Public Research Institutes Modernization (PRIM)” танлов грант дастури ишга туширилди
2024-08-01 15:40:00 / Вазирлик янгиликлари

PRIM дастури мақсади – илмий ташкилотлар салоҳиятини ошириш ва илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари (ИТТКИ) секторини, илмий-тадқиқот ташкилотларини институционал ривожлантириш.
PRIM дастури доирасида молиялаштириладиган йўналишлар:
1-компонент: Илмий инфратузилмани такомиллаштириш
2-компонент: Кадрлар салоҳиятини ошириш
3-компонент: Стратегик режалаштириш ва бошқарув тизимини такомиллаштириш
4-компонент: Билимларни ўрганиш ва алмашиш тадбирларини ташкил этиш
5-компонент: Илм-фан ва бизнес соҳалари ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш
6-компонент: Тарғибот ишлари ва оммавий тадбирларни ўтказиш
PRIM дастурининг асосий шартлари:
Грант суммаси – 1 та давлат илмий ташкилоти учун $200 000 гача;
Лойиҳа муддати ва географияси – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 12 ойгача;
Грант олувчи – давлат илмий ташкилоти;
Лойиҳа жамоасида халқаро тажрибага эга маслаҳатчи (консультант) бўлиши шарт;
Ариза топшириш охирги муддати – 20.09.2024 й.
Барча аризалар онлайн платформаси орқали қабул қилинади.
