GRACE дастурини амалга оширилишига қаратилган ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.
2024-08-01 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Маълумот учун: GRACE дастури 2021 йилда БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси томонидан ишга туширилган. Дастурнинг мақсади – таълим ва ўзаро алоқаларнинг трансформацион кучидан фойдаланган ҳолда ёшлар орасида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш.
Мазкур дастурни Ўзбекистонда жорий этиш ташаббуси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимида илгари сурилган
Дастлаб, дастурнинг амалга оширилишига масъул бўлган давлат органлари ва ташкилот вакиллари дастур ижроси бўйича амалга оширилган ҳамда келгусида режалаштирилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бердилар.
Ўтган давр мобайнида лойиҳа доирасида ёшларнинг таълим дастурлари учун мўлжалланган GRACE лойиҳаси доирасидаги контентлар таълим тилига таржима қилинди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг коррупцияга қарши курашиш соҳасида таълим ва тадқиқотларни амалга оширувчи 10 га яқин профессор ўқитувчилари The anti-cорруптион academic (АCАД) га аъзо бўлиши таъминланди.
Йиғилиш сўнгида ишчи гуруҳ аъзоларига янги ўқув йилида дастур доирасида ўқувчи-ёшларни сифатли ўқув материаллари билан таъминлаш жараёнларини жадаллаштириш лозимлиги таъкидланди.



