ELSEVIER компанияси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2024-07-30 19:10:00 / Вазирлик янгиликлари

Томонлар Elsevier компанияси ҳамда вазирлик ўртасидаги ҳамкорлик натижалари, Elsevier платформаларидан фойдаланиш бўйича статистик маълумотлар, ноширлик фаолияти бўйича таҳлиллар, ўзбек олимлари томонидан чоп этилаётган илмий мақолалар сифатини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда "Элсевиэр" компанияси ўртасида "Сcиэнcе Direct" платформаси хизматларидан фойдаланиш бўйича 2023 йилда имзоланган шартнома доирасида амалга оширилган ишлар натижасида мазкур платформада Ўзбекистон Республикасининг 80 та олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, талабалари томонидан 2023 йил давомида жами 157 146 та мақола ва китоб юклаб олинган.
Вазир ўринбосари "Сcиэнcе Direct" платформасидан фойдаланиш бўйича шартномани узайтириш, ўзбек олимларининг илмий мақолалари сифатини ошириш каби масалаларда Elsevier компанияси билан ҳамкорликдан манфаатдорликни айтиб ўтди.
– Q1 даражасидаги нуфузли журналларда нашр қилиш кўламини ошириш, халқаро мақомга эга бўлган маҳаллий журналларимиз сонини кўпайтириш ва уларни халқаро илмий-техник маълумотлар базаларида индексация қилиш биз учун устувор вазифалардан, – деди О.Махкамов.
Томонлар ҳамкорликни ривожлантириш бўйича батафсил қадамларни кейинг учрашувларда кенг муҳокама қилишга келишиб олдилар.






