Қўқон шаҳрида таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўқув-семинари бошланди
2024-07-22 14:25:00 / Вазирлик янгиликлари

Семинарни Олий таълим фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов очиб берди.
– "Маҳалла–мактаб–профессионал таълим муассасаси-олийгоҳ" занжирини яратишимиз лозим, - деди Қ. Шарипов. – Шу боисдан маънавий-маърифий, таълим ва тарбия соҳасида "Қўқон тажрибасини" йўлга қўйиб, республикамизнинг барча таълим муассасаларига жорий этамиз.
Беш кун давом этадиган мазкур ўқув-семинари Қўқон шаҳридаги олий ва профессионал таълим ташкилотлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган бўлиб, унда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги мутасаддилари, олий, профессионал ва ўрта таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этдилар.
Таъкидлаш жоизки, Қўқон шаҳрида 4 та олий таълим муассасалари ҳамда 8 та профессионал таълим муассасалари фаолият юритмоқда. Мазкур таълим муассасалари ёшларни олий маълумот олишлари ва касб-ҳунар эгаллашлари учун тизимли ишлар йўлга қўйилган.






