"Ўзбекистон – 2030" стратегияси ва 2024 йилга мўлжалланган Давлат дастури аҳамияти, уларда белгиланган соҳага оид вазифалар ижроси муҳокама қилинди
2024-07-12 19:55:00 / Вазирлик янгиликлари

Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги, тизим ташкилотлари, олий таълим муассасалари мутасаддилари ва раҳбар ходимлари, "Тараққиёт стратегияси" маркази ҳамда "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати масъуллари иштирок этди.
Тадбирни олий таълим фан ва инноватсиялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев очиб бериб, Президентимизнинг 2024-йил 21-февраль кунги қарори билан тасдиқланган Давлат дастуридаги Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги томонидан амалга оширилаётган қатор вазифалар аҳамияти ва уларнинг ижроси юзасидан маълумот берди.
Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси, сенатор Манзура Салимова Давлат дастуридаги ёш авлоднинг баркамол ўсиши, таълим-тарбия олиши, келажакда етук мутахассис бўлиб етишишига қаратилган қатор чора-тадбирларнинг аҳоли фаровонлиги, жамиятмиз ривожи, юртимиз тараққиёти учун аҳамияти ҳақида сўзлади.
Сенатор Гулнора Маъруфова эса хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича олдинда турган муаммоларни ечиш устида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб, олий таълим ва илм-фанда аёлларнинг улушини ошириш борасида қилинаётган ишлар мақтовга сазовор эканини таъкидлади.
2024-йилга мўлжалланган Давлат дастурида Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлигига жами 43 та вазифа юклатилган бўлиб, улардан вазирлик олдида қўйилган энг долзарб масалалардан бири бу таълим сифатини ошириш масаласи экани, бугунги кунда таълимдаги сифатни қабул жараёнидан бошлаб таъминлашга ҳаракат қилинаётгани эътиборлидир.
Ҳурматли Президентимиз томонидан бу йилдан бошлаб қабулнинг мутлақо янги тизими жорий этиб берилгани ёшларга янги имкониятлар яратади. "Аввал тест, кейин танлов" тамойилининг замирида ҳам айнан иқтидорли ёшларнинг таълим олишини таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган. Қабул имтиҳонлардан тенг балл олган ёшларга тенг имконият яратишга қаратилган бу йилги ўзгаришлар, ўйлайманки, яқин йиллардаёқ ўз самарасини намоён этади. Шунингдек, олий таълим муассасалари ҳамда техникум ва коллежларга имтиҳонларнинг бир платформада ўтказилаётгани ҳам Давлат раҳбарининг ислоҳотларидан бири бўлиб, бунда техникумларнинг ўқув дастурлари олий таълим муассасалари билан мослаштириш ёшларнинг олий таълим билан қамрови ошишига ва таълим сифати яхшиланишлигига хизмат қилади.
2024/2025 ўқув йилидаги яна бир ўзгариш – давлат гранти асосида ўқишга кирган талабаларнинг имтиёзи ўзлаштириш натижаларига қараб бир йил ичида қайта кўриб чиқилиши ёшлар ўртасида соғлом рақобат пайдо бўлишига, шу билан бирга ўқув жараёнига жамоатчилик назорати ўрнатилишига пойдевор бўлади.
Шу билан бирга, жорий йилдан олий таълим йўналишлари 40 фоизга, мутахассисликлар 15 фоизга мақбуллаштирилди. Бу олий таълимни битириб чиққан мутахассис-кадрларнинг ишга жойлашишида юзага келаётган турли бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш билан бир қаторда, уларнинг кенгроқ билим олишлари учун замин яратади.
Ҳозирда кўплаб олийгоҳларда дунёнинг ТОП-300 та энг нуфузли университетларининг ўқув дастурлари жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, 2024-йилда Ўзбекистондаги иккита олийгоҳнинг дунёнинг ТОП-1000 университетлари қаторидан ўрин олгани, ўйлайманки, барчамизни қувонтирди. Ахир яқин-яқингача бу ўзимизга ҳам эртакдек туюларди. Ҳозирда "Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари" миллий тадқиқот университети ҚС халқаро рейтингида 547-ўрин, Ўзбекистон миллий университети 781-ўринни эгалламоқда.
Университетларнинг жаҳон ҳамжамияти билан уйғунлашуви, уларнинг мавқеи ва ўқитиш даражасини баҳоловчи мезон бу ўқув дастурларининг халқаро аккредитатсиядан ўтганлигидир. Ҳозирда 6 та олийгоҳимизда 38 та таълим дастури халқаро аккредитатсиядан ўтказилди ва бу бордаги ишлар жадал давом эттириляпти.
Ўқув дастурлари қанчалик зўр бўлмасин, уларни ўқитишда, албатта, профессор-ўқитувчиларимизнинг билим ва салоҳияти муҳим ўрин тутади. Ҳозирги кунда "Сcопус" ва "Wеб of Sciyence" журналларида мунтазам равишда мақолалар чоп этадиган, "Хирш" индекси (ҳ-индекс) 5 ва ундан юқори бўлган профессор-ўқитувчилар сони 417 нафарга етди. 1 927 нафар тадқиқотчи илмий даражага эга бўлди. Шундан, 1 627 нафари PhD, 256 нафари DSc. Шу билан бирга, 1 650 нафари илмий унвон олди. Олийгоҳларда илмий салоҳият 41 фоиздан 44 фоизга ўсди.
Мана шу кўрсаткичларнинг барчаси ишлаб чиқариш, иқтисодиётимиз тармоқларига малакали кадрларни етказиш билан бир қаторда юртимиз келажаги учун хизмат қилувчи тадқиқотчи-олимлар етишиб чиқишига ҳам хизмат қилмоқда.








