Навоий давлат педагогика институтининг янги ректори жамоага таништирилди
2024-06-25 17:40:00 / Вазирлик янгиликлари

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Ж.Ходжаев, вилоят Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи Ф.Тўхтаев, НавДКТУ ректори Б.Мардонов, Технопарк директори А.Абдуғаниев ҳамда институт профессор-ўқитувчилари, бўлим бошлиқлари иштирок этди.
Учрашувда янги тайинланган ректорнинг меҳнат фаолияти ҳақида маълумот берилиб, масъулиятли вазифада омад тиланди. Шунингдек, вазир Баҳодир Собировни олиб борган тўрт ярим йиллик фаолиятини эътироф этиб, кейинги фаолиятида ҳам муваффақият тилади. Тадбирда сўз олганлар ҳам раҳбарларга ўзларининг самимий тилакларини билдиришди.
Шундан сўнг вазирга институтда амалга ошириладиган ишлар, хусусан, янги барпо этиладиган кампус лойиҳаси ҳақида тақдимот қилинди. Қ.Шарипов талабаларга қўшимча қулайликлар яратиш, илмий салоҳиятни ошириш ва топ 1000 ликка кириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмаларни берди.



