Япония университетлари билан докторантлар учун қисқа муддатли стажировка дастурлари фаоллаштирилади
2024-06-12 15:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашув давомида «Барқарор ривожланиш учун фан ва технологиялар соҳасида тадқиқот ҳамкорлиги (Сcиенcэ анд Течнологй Ресеарч Партнершип фор Сустаинабле Девелопмент – САТРEПС)» техник ёрдам дастури доирасида «Оролбўйида шўрланишга қарши курашиш, ер унумдорлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини ошириш учун сув ресурсларидан фойдаланиш мониторинги ва назоратининг янги технологияларини ишлаб чиқиш» лойиҳасининг Ўзбекистонда амалга оширилиши ҳолати, келгусидаги истиқболли режалари муҳокама қилинди.
Япония томонидан мазкур лойиҳа доирасида ҳар йили докторантлар учун қисқа муддатли стажировка дастурларини фаоллаштириш, лойиҳа доирасида 2024 йил октябрь ойида режалаштирилаётган Қўшма бошқарув қўмита йиғилишини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида ташкил этиш ҳамда «ИнноWэек» тадбирида иштирок этишга қизиқиш билдирилди.






