Қатар билан соҳадаги ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди
2024-06-12 14:45:00 / Вазирлик янгиликлари

Қатар элчиси Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг Ўзбекистонга 2023 йилда амалга оширган давлат ташрифи доирасида «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим» имзолаганини катта ютуқ сифатида қайд этди. Томонлар мазкур битим бандларини амалга ошириш мақсадида икки давлат олий таълим ва фан вазирликлари томонидан масъул шахсларни белгилаб олишга келишдилар.
Мулоқот давомида Қатар тадқиқот, ривожланиш ва инновациялар кенгаши (ҚРДИ) билан ҳамкорликни кенгайтириш, илмий тадқиқотларда ҳамкорлик қилиш ва икки мамлакат ёшларига ўзаро таълим грантлари ажратиш бўйича қатор таклифларни кўриб чиқдилар.
Суҳбат сўнгида Қатар томони вазир Қ. Шариповни Қатар олий таълим ва илм-фани билан яқиндан танишиш ва янги ўзаро манфаатли лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун ушбу мамлакатга таклиф этди.







