2 та университетимиз топ-500 талик рейтингдан ўрин олди
2023-03-22 11:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Унга кўра, Ўзбекистон миллий университети ва “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари” Миллий тадқиқот университети 4 та (замонавий тиллар, математика, физика ва астрономия, атроф-муҳит) фан бўйича ТОП-500 олий таълим муассасалари қаторидан ўрин эгаллади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий университети 2022 йилги рейтингда «Математика» соҳасида 451–500-ўринда кўрилган бўлса, бу йил шу йўналиш бўйича 100 поғона юқорига кўтарилди.
“QS World University Rankings by Subject” – дунё университетларини 51 та фан соҳаси бўйича иш берувчилар ва халқаро илмий жамият ўртасида ўтказиладиган сўровнома, яъни фан соҳаларида олий таълим муассасасининг нуфузи, «Scopus» халқаро илмий-техник маълумотлар базасида нашр этилган илмий мақолаларга иқтибослар ва «Xirsh» индекси, шунингдек халқаро ҳамкорлик кўрсаткичларини International Research Network (IRN) маълумотларининг баҳоланишини назарда тутади.


