Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Тошкент давлат транспорт университетида
2024-06-11 22:35:00 / Вазирлик янгиликлари
Бугун Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Тошкент давлат транспорт университетида илғор муҳандислар мактабини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар, ўқув лаботаториялари билан танишди ҳамда 5 000 ўринли янги қурилаётган бинонинг қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Қ. Шарипов илғор муҳандислар мактабини ривожлантириш, транспорт соҳасига етук кадрларни етиштириш, таълимни амалиёт билан уйғунликда олиб бориш борасида фикрлар билдириб, мутасадиларга тегишли топсгириқлар берди.









