Энди дронлар мусобақаси бўйича "Вазир кубоги" ўтказилади
2024-06-11 17:20:00 / Вазирлик янгиликлари
Жорий йилнинг 11 июнь куни Тошкент давлат транспорт университетида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказилаётган "Муҳандислик ойлиги" доирасида "Дроне Racing",

"Роботлар жанги", "УУА лойиҳалаш", "Ҳаво жанги" мусобақалари ташкил этилди.
Мусобақа ғолибларини
тақдирлаш маросимида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қонғиротбой Шарипов иштирок этиб, мазкур соҳадаги мусобақалар юртимизда етук муҳандис кадрлар етиштиришда алоҳида ўрни борлигини таъкидлаб, 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб ушбу йўналишда "Вазир кубоги" тизимли мусобақалари ташкил этиш ташаббусини билдирди.








