Ўзбекистон тадқиқотчи-олимлари учун бепул online академик инглиз тили дастурига старт берилди
2024-06-11 20:40:00 / Вазирлик янгиликлари

Лойиҳанинг асосий мақсад ва моҳияти:
Тадқиқотчи олимларнинг академик инглиз тилидаги билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда нуфузли халқаро илмий журналларга мақолаларини тайёрлашларида амалий ёрдам беришдан иборат.
Ўқув дастурида қатнашиш учун қўйиладиган талаблар:
1. Дастурда иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтган бўлиши;
2. Инглиз тилини B1 даражада ўзлаштирган бўлиши;
3. Илмий тадқиқот натижалари ва ишланмаларига эга бўлиши;
Ўқув формати:
Иштирокчилар online платформада мустақил таълим ҳамда менторлар билан ZOOM орқали workshop ва мастер-cласс шаклда таълим олишади.
Дастур менторлари қаторида барча фан соҳалари бўйича АҚШ, Хитой, Япония, Германия, Нидерландия, мамлакатларида таҳсил олган юқори тажрибага эга мутахассислар (ПҳД, ДСc) иштирок этишади.
Дастурда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар жорий йилнинг 10 июль санасига қадар қуйида келтирилган ҳавола орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари керак.
