ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!
2024-06-10 14:40:00 / Вазирлик янгиликлари
Ушбу танловнинг мақсади инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тадқиқотларни ривожлантириш, шунингдек, мамлакат аҳолиси ўртасида инсон ҳуқуқлари маданиятини ривожлантиришдир.
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
– Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши ўқув курси;
– Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши видеоролик;
– Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши ўқув адабиётлари: босма ўқув адабиёти ва электрон ўқув адабиёти;
– Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши мақолалар: энг яхши илмий мақола ва энг яхши оммабоп мақола;
– Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши билимдон;
– Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши инновацион ғоя муаллифи.
Танлов бўйича материаллар 2024 йил 1 июндан – 1 ноябрга қадар қабул қилинади. Иштирок этиш учун электрон аризани тўлдиришингиз ва танлов материаллари билан бирга konkurs2024@nhrc.uz электрон манзилига 2024 йил 1 ноябрдан кечиктирмай жўнатишингиз лозим.
Танлов ғолиблари декабрь ойида Халқаро инсон ҳуқуқлари куни арафасида эълон қилинади ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.