Ўзбекистон-Корея ректорлар форуми ўтказилади
2023-03-17 15:05:00 / Вазирлик янгиликлари

Томонлар дастлаб, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик барча соҳаларда, шу жумладан олий ва профессионал таълимда ҳам жадал ривожланиб бораётгани, бунда ҳамкорлик алоқаларининг самарали йўлга қўйилгани алоҳида қайд etildi.Suhbat давомида олий ўқув юртлари ўртасидаги талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини янада ошириш, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасида касб-ҳунар таълими ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олдилар.
Шунингдек, мулоқотда март ойининг охирида ўтказиш режалаштирилган Ўзбекистон-Корея ректорлар форумининг ташкилий масалалари, ёшларни касбга ўқитиш, ўзбекистонлик талабаларни Корея университетларида таълим олиши, Ўзбекистонда Корея университетлари филиаллари фаолиятига оид бир қатор масалалар муҳокама қилинди.Маълумот ўрнида, бугунги кунда мамлакатимизнинг 14 та таълим масканида Жанубий Кореянинг КОИСА ташкилоти кўнгиллилари ёрдамида корейс тили ўқитилмоқда. Шунингдек, ҳозирда Корея олий таълим муассасаларида 8 мингдан зиёд ўзбекистонлик ёшлар таҳсил олаётгани ҳақида ҳам маълумот берилди.
Манба: Ахборот хизмати


