2025 йилда олий ва профессионал таълим, фан ва инновациялар соҳасида ягона edu.uz рақамли экотизими ишга туширилади
2023-04-16 15:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Бугунги кунда рақамли трансформациянинг муҳим жиҳати ахборот олиш тезкорлигидир. Ушбу мақсадга эришиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги рақамли трансформация бўйича қатор тадбирларни амалга оширишни мўлжалламоқда.
Рақамли трансформация стратегияси доирасида олий ўқув юртларига трансляция қилинадиган таълим ва фанни рақамли ўзгартиришга ягона ёндашувни ишлаб чиқиш, таълим ва илмий ташкилотлар фаолиятининг барча жабҳалари бўйича қатор хизматларни яратиш каби мақсадлар илгари сурилади.
Ўз тақдимотида B.Rahimov 2025 йилда олий ва касб-ҳунар таълими, фан ва инновациялар соҳасида edu.uz рақамли экотизимини ишга тушириш режалаштирилганини айтиб ўтди. Ушбу мақсадга эришишнинг асосий вазифаларидан бири ахборот тизимлари ўртасида ўзаро ахборот алмашинувини ташкил этиш учун тизимлараро интеграциядир.
Шунингдек, 2025 йилгача 10 та янги ахборот тизими ишлаб чиқилиши кўзда тутилиб, мавжуд ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари такомиллаштирилади. Барча ахборот тизимларини интеграциялаш ва такомиллаштириш натижасида ягона «ДАТАҲУБ» яратилади.
Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга урғу берар экан Бобур Раҳимов икки мамлакат вазирликлари ва олий ўқув юртлари ўртасида дастурий маҳсулотлар ва воситаларни ишлаб чиқиш учун замонавий платформалар яратиш ва ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тажриба алмашиш таклифи билан чиқди.
- Биз рақамли университетларни ривожлантириш ҳамда олий таълим, фан ва инновацион соҳаларни рақамли трансформацияси бўйича ҳамкорлик ва тажриба алмашишдан манфаатдормиз, - деди олий таълим, фан ва инновациялар вазири маслаҳатчиси.
Манба: Ахборот хизмати


