Талабалар турар жойлари қуриш лойиҳасини жадаллаштириш бўйича вазифалар белгилаб олинди
2024-06-06 11:10:00 / Вазирлик янгиликлари
6 июнь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Муқобил инфраструктура сиёсати ва лойиҳалар тайёрлаш бўйича директори Матю Жордан ҳамда директор ўринбосари Александр Рогачевский билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида талабалар турар жойларини қуриш лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Вазир ўринбосари С. Бузрукхонов бугунги кунда талабалар турар жойларига бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, ушбу лойиҳанинг долзарблигини алоҳида қайд этди.
Томонлар бу борадаги ишларни жадаллаштириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб, мунтазам равишда раҳбарият даражасида учрашувлар ўтказилишига келишиб олдилар.



