Энди “веб оф ссиенсе” халқаро илмий базасидан 3 йил бепул фойдаланиш мумкин
2023-02-07 11:10:00 / Вазирлик янгиликлари

Тадбирни вазир ўринбосари Шаҳло Турдиқулова кириш сўзи билан очиб, “Веб оф Ссиенсе” халқаро маълумотлар базасига миллий обунанинг ишга туширилиши ўзбек илмий жамоатчилиги учун ноширлик фаолиятини янада кенгроқ амалга ошириш учун кенг йўл очишини таъкидлади.
Тадбирни вазир ўринбосари Шаҳло Турдиқулова кириш сўзи билан очиб, “Веб оф Ссиенсе” халқаро маълумотлар базасига миллий обунанинг ишга туширилиши ўзбек илмий жамоатчилиги учун ноширлик фаолиятини янада кенгроқ амалга ошириш учун кенг йўл очишини таъкидлади.
“Эндиликда, асосий вазифамиз – сифат. Негаки, мақолаларнинг сифати – мамлакат илм-фанининг кўзгусидир. 2 йил олдин мамлакатимиз олимларининг «йиртқич» илмий журналларда мақолалари чоп этилиши суръати ошган бўлса, эндиликда бу кўрсаткич пасаймоқда. Ва аминманки, "Веб оф Ссиенсе" халқаро илмий маълумотлар базасининг мамлакатимизга кириб келиши ўша хатоларни такрорламасликка ва нашрлар сифатини янада оширишга кўмаклашади”, – деди вазир ўринбосари.
Тадбирда қайд этилганидек, Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда «Сларивате» компанияси ҳамкорлиги доирасида республикамиздаги олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларига компаниянинг етакчи илмий журналлар базаси ҳамда илмметрик воситаларидан фойдаланиш орқали маҳаллий олим-тадқиқотчиларнинг ноширлик фаолияти янада ривожланиши кутилмоқда.
«Сларивате» компаниясининг вице-президенти Хоторн Стивен ўз нутқида “Веб оф Ссиенсе“ илмий маълумотлар базасининг имкониятларини сўзлаб берди, шунингдек, платформадан фойдаланиш имкониятига эга университетлар ва илмий-тадқиқот институтлари илмий изланувчиларининг ундан фойдаланиш кўламига эътибор қаратди. ”Сларивате“ компанияси катта стратегик маслаҳатчиси Валентин Богоров ”Веб оф Ссиенсе” платформасидаги «Сларивате» компаниясининг журналларида ўзбекистонлик олимлар томонидан эълон қилинган илмий мақолалар бўйича маълумотлар берди.
Шунингдек, Жаҳон банкининг Вазифалар гуруҳи раҳбари Ерали Бексултан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Жаҳон банкининг “Ўзбекистон Миллий инновация тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси ҳамда “Сларивате Аналйтисс” компанияси ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталаркан, илмий тадқиқотчи, докторант ва олимларнинг фаолиятини ривожлантириш ҳамда консультатив ёрдам кўрсатиш мақсадида халқаро илмий базаларга Ўзбекистон миллий обунасининг йўлга қўйилгани ва молиялаштирилганини маълум қилди. Натижада мамлакатимиз олимлари 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб “Веб оф Ссиенсе” жаҳон илмий ресурсларидан 3 йил давомида бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлди.


