Вазир ўринбосари Отабек Маҳкамов Фарғона политехника институтида бўлди
2024-06-06 12:15:00 / Вазирлик янгиликлари

О.Маҳкамов, шунингдек, институт доктарантлари ва ёш тадқиқотчилари билан учрашди. Мулоқот давомида республикада олий таълимдан кейинги таълим тизими фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари, ёш олимларнинг фундаментал ва илмий тадқиқотларини амалга ошириш учун мавжуд имкониятлар, ўз ечимини кутиб турган масалалар ҳамда истиқболли режалар муҳокама қилинди.
Институт ёш тадқиқотчилари ҳамда доктарантлар ОАК ва хориждаги нуфузли илмий журналлар учун мақолалар тайёрлаш, қисқа муддатли курслар ташкил қилиш, хориж сафарларига чиқиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича тизимли видеодарсларни тайёрлаш каби масалалар юзасидан саволларига жавоб олишди.
Куннинг иккинчи ярмида вазир ўринбосари институт талабалар турар жойида истиқомат қилувчи ёшлар билан учрашди. Самимий мулоқот давомида О.Маҳкамов Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалга оширилаётган истиқболли ишлар ва стратегик режалар, талаба-ёшларнинг илмий-инновацион ҳамда старт уп лойиҳаларда иштироки каби муҳим масалалар борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Ёшлар томонидан билдирилган барча таклиф ва мулоҳазалар бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.









