Миср Араб Республикаси делегацияси билан музокаралар олиб борилди
2024-06-03 22:05:00 / Вазирлик янгиликлари

Вазир ўринбосари Ўзбекистон таълим ва илм-фан соҳасининг инвестицион жозибадорлиги тўғрисида меҳмонларга маълумотлар берди. Томонлар олий ва профессонар таълим ташкилотларига ҳамда илмий лойиҳаларга инвестиция киритиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Хусусан, Миср делегацияси аъзоси, Миср Араб Республикаси Сенатининг халқаро муносабатлар, ташқи ишлар, иммиграция қўмитаси аъзоси, сенатор жаноб Ҳанй Неаматалла республикамизнинг тибиёт олийгоҳлари билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, жарроҳлик, фармацевтика соҳаларига ихтисослашган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ўртасида алмашинувларни янада жадаллаштиришни таклиф қилди.
Хориж делегациясининг яна бир аъзоси, Миср Араб Республикаси Сенати аъзоси, Мисрнинг Қишлоқ хўжалиги экинлари бўйича халқаро компания раиси жаноб Абделсалам Эл-Габалий Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий марказлари билан алоқаларни йўлга қўйишга қизиқиш билдирди.
Миср делегацияси билан ўзаро манфаатли соҳаларда келгусидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун икки томондан масъуллар белгилаб олинди.



