HEMIS ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича регламент ишлаб чиқилмоқда
2024-04-30 14:05:00 / Вазирлик янгиликлари
Айни кунларда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан "Олий таълим жараёнларини бошқариш — HEMIS" ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича регламент ишлаб чиқилмоқда. Ушбу регламентнинг мақсади HEMIS ахборот тизимини олий таълим ташкилотларида самарали жорий этиш, ундан фойдаланиш ва маълумотларни киритиш ҳамда шакллантириш жараёнларини тартибга солиш бўлиб, у қуйидаги асосий вазифаларни белгилайди:

• ахборот тизимининг асосий функцияларини ва фойдаланиш тартибини белгилаш;
• ахборот тизимига кирувчи маълумотларни киритиш, янгилаш ва уларни бошқариш бўйича аниқ қоидалар ўрнатиш;
• ахборот тизими фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаш;
• ахборот тизимидан самарали ва хавфсиз фойдаланишни таъминлаш.
Регламент тасдиқланганидан сўнг, вазирлик Ахборот хизмати томонидан у кенг жамоатчиликка эълон қилинади ҳамда тегишли тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилади.
