Шушада Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатлар таълим вазирларининг йиғилиши ўз ишини бошлади
2024-06-01 15:55:00 / Вазирлик янгиликлари
Қорабоғ ҳудудида жойлашган Шуша шаҳрида таълим соҳасидаги муҳим воқеа – Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар таълим вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбир ташкилотга аъзо давлатларда таълим тизимини ривожлантиришнинг асосий масалалари ва стратегияларини муҳокама қилиш учун муҳим майдонга айланди.

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар таълим вазирларининг йиғилишида Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов иштирок этмоқда.
Йиғилишда таълим жараёнларига замонавий технологияларни жорий этиш, илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илғор тажриба ва ўқитиш усуллари бўйича тажриба алмашинуви, қўшма таълим ва илмий дастурларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув иштирокчилари бундай учрашувлар туркий давлатлар ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.



