Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қорабоғдаги Мирзо Улуғбек мактабига ташриф буюрди
2024-06-01 12:45:00 / Вазирлик янгиликлари

Қ. Шарипов Қорабоғ ҳудудига ташрифини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Қорабоғ ҳудудининг Фузулий шаҳрида барпо этилган Мирзо Улуғбек номидаги мактаб фаолияти билан танишидан бошлади.
Мирзо Улуғбек номидаги 1-сонли мактаб 960 нафар ўқувчи таҳсил олишига мўлжалланган бўлиб, унда 40 та синфхона, 6 та лаборатория, 2 та информатика хонаси, 5 та функционал ўқув хонаси, мажлислар ва спорт заллари, ошхона, кутубхона мавжуд. Футбол майдони, дам олиш ва тадбирлар ўтказиш учун жойлар, югуриш йўлаклари ташкил қилинган.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қ. Шарипов адабиётимиз, тарихимиз ва маданиятимизни Озарбайжон халқига танитиш ва тарғиб қилиш, халқларимиз ўртасида алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида ўзбек насри ва шеърияти дурдоналарини озар тилига таржимасини йўлга қўйиш, китобларни нашр қилиш таклифини илгари сурди.









