Ўзбекистон ва АЙСEСКОга аъзо мамлакатлари ёшлари ўртасида инновацион соҳада ҳамкорлик кенгаяди
2024-05-30 16:05:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашув бошида ташкилот Бош директори Салим ал-Малик Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва унинг тузилмаларидаги фаолияти жадаллашиб бораётганидан мамнунлигини айтиб, АЙСEСКО давлатлари билан Ўзбекистонинг ҳамкорлигини кенгайтиришга оид барча таклифларни кўриб чиқишга очиқлигини билдирди.
Ташкилот Бош директори 2024 йил 2–3-октабрда Ўмон Султонлигининг Масқат шаҳрида бўлиб ўтадиган Таълим вазирларининг ИИИ Ислом конференциясида Ўзбекистоннинг қатнашишига умид билдирди ҳамда вазирлик раҳбариятини тадбирда қатнашишга таклиф қилди.
Ўзбекистон томони 2024 йил ноябрда Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Дунё арабшунослари глобал форумини ташкил қилиш ва ўтказишда АЙСEСКО билан ҳамкорлик қилиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этди.
АЙСEСКО Бош директори мазкур форумни ташкил этишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди ва АЙСEСКОни форумнинг расмий ҳамкори сифатида белгиланишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Мулоқот якунида Ўзбекистон ва АЙСEСКОга аъзо мамлакатлари ёшлари ўртасида инновацион соҳада ҳамкорликни янада кенгайтириш, хусусан, стартап лойиҳалар муаллифлари (стартаперлар) учун тренинг ва менторлик семинарларини ўзида жамлаган алоҳида халқаро тадбирни Ўзбекистон олийгоҳларидан бирида ташкил қилиш имкониятини кўриб чиқишга келишилди.






