Олий таълим муассасаларининг АКТ соҳасига масъул бўлган раҳбарлари учун тренинг ўтказилди
2024-05-30 19:50:00 / Вазирлик янгиликлари
Жорий йилнинг 30 май куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Huawei компанияси билан ҳамкорликда олий таълим муассасаларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига масъул бўлган раҳбарлари (Чиэф Digital Officer — CDO) учун тренинг ташкил этилди.

Мазкур тадбир Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети биносида гибрид форматда ташкил этилиб, 100 нафардан ортиқ тингловчиларни қамраб олди.
Тадбирни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири маслаҳатчиси Бобур Раҳимов кириш сўзи билан очиб берди. Маърузачилар томонидан Huawei компаниясининг АКТ Академияси фаолияти ва Ўзбекистонда истеъдодларни ривожлантириш экотизими, Сунъий интеллект моделларининг турли соҳаларда, хусусан таълимда қўлланилиши, Smart Campus концепцияси ва таълим соҳасини рақамлаштиришга қаратилган ечимлар ҳақида фойдали ва долзарб мавзулар тингловчиларга етказилди.



